Ҳоким қабули: Халқ билан мулоқот ва инсон манфаатларини таъминлаш устувор вазифамиз.





Олтиариқ туман ҳокимлиги томонидан Ўзбекистон Республикаси Президентининг Олтиариқ туманидаги Халқ қабулхонасида жисмоний ва юридик шахсларнинг мурожаатлари бўйича навбатдаги фуқаролар қабулини ўтказди. Мазкур қабулда жами 6 нафар фуқароларнинг мурожаатлари кўриб чиқилди. Қабул давомида бола пули, моддий ёрдам, бандлик, ва бошқа турли масалалар бўйича мурожаатлар рўйҳатга олиниб, 1 нафар мурожаат жойида ижобий ҳал этилди. 1 нафар мурожаатга хуқуқий тушунчалар берилди. Қолган мурожаатларни ўз муддатларида ижросини таъминлаш бўйича тегишли ташкилот ва муассаса раҳбарларига топшириқлар берилди, ва ижроси назоратга олинди.
Bizni ijtimoiy tarmoqlarda kuzating!
Tavsiya etamiz
Tavsiya etamiz




